УМУМИЙ ВА БОЛАЛАР ХИРУРГИЯ КАФЕДРАСИ МУДИРИ ПРОФЕССОР АЛИШЕР ОРИПОВИЧ ОХУНОВ ТОМОНИДАН «ЖАРОХАТЛАР ТУГРИСИДА ТАЪЛИМ» НОМЛИ МАЪРУЗА УКИШ БУЙИЧА ХИРУРГИЯ ЙУНАЛИШИ МАЛАКА ОШИРУВЧИ ПРОФЕССОР-УКИТУВЧИЛАР УЧУН МАХОРАТ МАКТАБИ УТКАЗИЛДИ

Бугун Тошкент Тиббиёт Академияси умумий ва болалар хирургия кафедраси мудири, профессор А.О. Охунов томонидан 3 курс талабалари учун дастурда курилган «жарохатлар тугрисида таълим» номли маърузага багишланган малака ошириш маркази тингловчилари учун лекция укиш усуллари буйича махорат мактаби утказилди.

Катнашдилар: ТТА малака ошириш тармок хирургия йуналиши буйича тингловчи профессор-укитувчилари (43 та тингловчи), умумий ва болалар кафедра профессор-укитувчилари (19 та ходим), клиник ординаторлар ва булим шифокорлари, тиббий педагогика факультети талабалари.

Махорат мактабини утказиш асосида янги русумдаги GIF PREZENTATION дастуридан фойдаланиб талабалар ва тингловчилар билан биргаликда «САВОЛ-ЖАВОБ» тарзида утказилди.

Маърузада режаси:

  1. Жарохат таълимига тегишли иборалар (глоссарий)
  2. Жарохатлар таснифи
  3. Жарохатларнинг клиник манзараси ва уларни ташхислаш усуллари
  4. Жарохатларни битиш усуллари
  5. Жарохатларни даволаш усуллари
  6. Жарохатлар асоратлари

Маърузани якуний боскичи клиник мисол таърикасида амалий холат намойиш килинди ва даволаш тактикаси буйича аник инновацион усуллар тугрисида хулосалар чикарилди.

Маъруза давомида укитувчи томонидан аник саволлар шакллантириб залга эълон килиб борилди ва уларни жавобини шакллантиришда презентация намойиш килиш усули буйича уйлаб топиб жавоб бериш усули буйича олиб борилди.

Маъруза якуни буйича бир нечта кизикарли саволлар булди ва уларга аник жавоблар олинди.

Презентация билан тулик танишиш бу ерда

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.