АССАЛОМУ АЛАЙКУМ САЙТИМИЗ ҲУРМАТЛИ МЕХМОНЛАРИ, ТАЛАБАЛАР, ХАМКАСАБАЛАР!

Хирургия – бу клиник тиббиётни асосий бўлимларидан бири бўлиб, касалликлар ва шикастланишларни  ўргатади,  турли  даражадаги  тўқималарни  бутунлигини бузулишини ташхислаш ва даволаш мақсадида ҳар хил усуллар ва кўникмалардан фойдаланилади.  Хирургияни  тиббиётни  бошқа  соҳаларидан  фарқи  шуки,  одам танасини  ички  муҳитига  кириб  боради,  бунда  албатта  одам  аъзоларини  ташқи муҳитдан чегаралаб турувчи қоплаб, ҳимоялаб турган тери ва шиллиқ қаватларни (кесиб, тешиб, қийиб, ёриб) шикастлаб кирилади — демак инфекцияни ривожланиши учун қулай шароит пайдо бўлади, қон кетиш ва тўқималарни механик шикастланиши хирургик операцияни асосий асоратларига киради.

Ўзбекистон Республикасини барча тиббиёт факультетларида, «Даволаш иши бўйича умумий  амалиёт  шифокори»  тайёрлайдиган  олий  ўқув  юртларида  магистратура тизими жорий қилинган.

1  курси  «Хирургия клиникасига кириш»  фани  билан бошланади.  Бу  йўналишда  табалар  хирургияга  кириш  сирларини  ўрганишади. Талабалар 1 курсда беморлар билан вербар ва новербал мулоқот қилишни ўрганиши керак. Хирургияда ишлаш, юриш-туриш тартиб-қоидалари билан танишиш керак, хирургияни тузулиши билан яқиндан танишиб олиши керак.

3 курс V-VI-чи семестрларида талабалар «Умумий хирургия» ни ўрганиши керак. Бу курсда хирургик инфекция, хирургик инфекция билан курашиш, хирургик беморларни текшириш, шикастланишни ташхислаш ва даволаш асосларини, қон кетиш, ҳар хил очиқ жароҳатлар, травматология асослари, онкологик ва бошқа касалликлар билан танишиб олиши керак.

«УМУМИЙ  ХИРУРГИЯ»  атамаси  дипломли  врачни,  врачлик  касби  йўналишини белгилаб беради. Бунда врач-хирург ким,  қандай хирургик касалларни даволайди, муайян мутахассислик ёки касаллик билан шуғулланмайди, фақат умумий хирургик касалликлар (жароҳат ва шикастланишларни даволаш, қорин аъзоларини ўткир қон кетишида оператив даволаш, хавфсиз ва хавфли ўсмаларни олиб ташалаш, йирингли бўшлиғларни оператив йўл билан очиш, қорин чурраларини оператив даволаш, оёқ веналарини  варикоз  касаллиги  ва  боқалар)  ни  даволаш  билан  шуғулланишини белгилаб беради.

Шифокорлик касбини ўқитишда «УМУМИЙ ХИРУРГИЯ» фани бир сўз билан айтганда хирургияни  асосларини  ўргатади.  Масалан  ички  касалликлар  пропедевтикаси терапевтик касбини ўргатган сингари.

«УМУМИЙ  ХИРУРГИЯ»  —  курсини  асосий  мақсади,  талабаларга  хирургик касалликларни текшириш усулларини, ташхис қўйиш ва замонавий даволаш усуллари ўргатиш, ва хирургик касалликлар семиотикасини асосий турлари билан таништириш.

«УМУМИЙ ХИРУРГИЯ» курсини асосий вазифаси  талабаларга хирургик касалликларни ташхислаш ва даволашни асосий негизларини касбий маҳорат даражасида ўргатиш, умумий  хирургия  зиммасига  юклатилган.  «Умумий  хирургия» фанини  ўқитмасдан (факультет ва госпитал хирургия, урология, онкология, доялик ва гинекология ва б.) каби  фанларни  ўқитиш  –  ўрта  мактабни  битирмай  институтга  кириш  билан баробардур.

Шунинг учун «Умумий хирургия» фани дастурига: асептика ва антисептика, замонавий ташхислаш усуллари (эндоскопия, ультратовуш ташхислаш, компьютер томография) каби усулларни ўргатиш, қон кетиш ва уни вақтинча ва батамом тўхтатиш,  қон ва қон махсулотларини  қуйиш,  оғриқсизлантириш  турлари  ва  реанимацион  чора-тадбирларни  ўтказиш, хирургик  операцияларни асосий босқичлари  ва беморларни операциядан олдин ва кейин парваришлаш каби бир қатор мавзулар  киритилган.

Хирургияда  кўп  учрайдиган  касалликларни  клиник  кечишини  ўқитади.  «Умумий хирургия» курсига қуйидаги касалликлар (турли хил очиқ жароҳатлар, лат ейишлар, синиш-чиқишлар,  некрозлар,  трофик  яралар,  термик  куйиш,  совуқ  уриш, электротравма,  йирингли  хирургияни  ҳаммаси,  онкологик  касалликлар)  ни  диагностикаси  ва  даволаш  чора-тадбирлари  киртиилган.  Бундан  ташқари трансплантация ва пластик хирургия асослари йўналиши ҳам киритилган.

«Умумий  хирургия»  фанини  ўқитиш  мақсадга  мувофиқ  эканлиги,  хусусий травматология,  доялик-гинекология  ва  бошқа  бир  қатор  хирургик  йўналишдаги фанларни ўқитишда шартли эканлиги ўз исботини топган.

«Умумий хирургия»  фани дастури микробиология, фармакология, одам анатомияси, рентгенология,  патологик  ва  топографик  анатомия,  ҳарбий-дала  хирургияси, гематология,  нормал  ва  патологик  физиология  кафедралари  дастурлари  билан мувофиқлаштирилган.

Биз умид киламизки, мазкур сайтдан сиз керак булган маълумотларни топиб уз билимларизни янада оширишингиз мумкин.

Сайтимизга  хуш  келибсиз!!!

 

 

 

 

One Thought to “Биз ҳақимизда”

  1. Muzaffar

    Assalomu alaykum Ustoz. Menda 8 9 10 mavzulardan Nbim bor .Atrabotkani qiladigan joyni topa olmayapman ? Yo’nalish ko’rsatvoring iltimos

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.