“Инсонни спортчалик жаҳонга тез танитадиган бирорта жабха йўқдир” деган эди президентимиз Ш.М Мирзиёев. Дарҳақиқат, дунёга танилган машҳур кишиларнинг аксарияти спортчилардир.
Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда физкультура ва спортга жаҳон андозалари даражасида қаралмоқда. Умуммиллий ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда Тошкент Тиббиёт Академиясида ҳам физкультура ва спортга катта эътибор берилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 20 октябрида Тошкент Тиббиёт Академияси ётокхоналар комплексида очилган сунъий ўтлоқда, профессор-укитвчилар жамоалари орасида биринчи марта футбол мусобакаси ўтказилди. Учрашув самимият ва ўзаро тушуниш асосида ўтди. Ушбу учрашувда Тошкент Тиббиёт Академияси Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Тошкент Тиббиёт Академияси Ректорининг кубоги, I-даражали дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.